Спорт | 12:04 / 05.06.2016
3544
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Ирландия 12та учрашувдан иборат мағлубиятсиз серия ўтказиб, Евро-2016 иштирокчилари орасидаги энг яхши натижани кўрсатди

4 июнь куни Шимолий Ирландия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Словакия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Натижада Майкл О’Нил шогирдларининг мағлубиятсиз серияси 12та ўйинни ташкил қилмоқда.

Бу эса Евро-2016 турнирида иштирок этадиган терма жамоалар орасидаги энг яхши натижа ҳисобланади. 

Шимолий Ирландия сўнгги марта 2015 йилнинг март ойида, ўртоқлик ўйинида Шотландия термасидан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.

Евро-2016 гуруҳ ўйинларида шимолий ирландияликларга Польша, Украина ва Германия терма жамоалари рақиб бўлади.