Жаҳон | 19:05 / 05.06.2016
5389
1 дақиқада ўқилади

Туркия ҲҲК курд жангариларига ҳаводан зарба берди

Курдистон ишчилар партиясининг камида 27 нафар жангариси Туркия Ҳарбий ҳаво кучларининг ҳужуми натижасида ҳалок бўлган. Маълум қилинишича, Туркиянинг Эрон ва Ироқ билан чегараси ҳудудидаги курд жангчилари базалари бомбардимон қилинган.

Шанба куни Туркиянинг Хаккари вилоятидаги Шемдинли шаҳри ҳамда Ироқ шимолидаги Гара тумани ҳудудида ҳаво зарбалари амалга оширилган.

Туркия ва бир қатор мамлакатларда КИП (Курдистон ишчилар партияси) террористик ташкилот сифатида ҳисобланади.