Жамият | 17:18 / 06.06.2016
13614
1 дақиқада ўқилади

26 ёшли армия қўмондони Дешауна Барбер “АҚШ гўзали”га айланди

26 ёшли Колумбия вилояти офицери Дешауна Барбер "АҚШ гўзали-2016" танловида ғолиб бўлди. У 51 нафар номзодни ортда қолдириб, сўнгги 15 йил ичида ғолиб бўлган учинчи қора танли қизга айланди. Эндиликда Дешауна "Борлиқ гўзали-2016" танловида Америка номидан иштирок этади, деб хабар беради Reuters.

Барбер ҳарбийлар оиласида таваллуд топган, шу сабабли 17 ёшида АҚШ армиясига хизмат қилиш учун қўшилади. У Виржиния университетида бизнес соҳасини бошқариш мутахассислиги бўйича таҳсил олган. Ҳозирда АҚШ армиясида логистика қўмондони лавозимида фаолият юритади. 

2016 йилда энг орзиқиб кутилган танловлардан бири – «Борлиқ гўзали-2016» Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтади. 


 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш