Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:54 / 06.06.2016
5601
1 дақиқада ўқилади
Алмазбек Атамбаев Россия бош вазирини «Данакер» ордени билан мукофотлади
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев РФ бош вазири Дмитрий Медведевни «Данакер» ордени билан мукофотлади. Уни тақдирлаш маросими Россия бош вазирининг Бишкекка расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтган.
Қирғизистон президентининг қайд этишича, Дмитрий Медведев, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун ушбу мукофот билан тақдирланган.
Дмитрий Медведев Алмазбек Атамбаевга орден учун миннатдорчилик билдирар экан, бу икки давлат ўртасидаги дўстлик рамзи бўлиб қолишини таъкидлаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш