Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манба: Ибраҳимович «Манчестер Юнайтед» билан шартнома имзолади
Gazzetta dello Sport, beIN Sports ва CNN мухбири ҳисобланадиган Танкреди Палмерининг хабар беришича, швециялик футболчи Златан Ибраҳимович «Манчестер Юнайтед» билан шартнома имзолаган.
Манбанинг маълумотига кўра, бу шартнома 1 йилга мўлжалланган ва унда шартномани автоматик узайтириш бўйича банд йўқ.
Ўз навбатида клубда ҳамкорликни иккинчи йилга ҳам узайтириш бўйича таклиф бериши мумкинлиги айтилган.
Журналистнинг қўшимча қилишича, Ибраҳимович янги жамоасида 1 йилда 17 млн евро миқдорида маош олади.
Бундан олдинроқ, ушбу футболчи янги жамоаси ҳақида 7 июнь куни эълон қилишини билдирганди.