Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:45 / 06.06.2016
5980
1 дақиқада ўқилади
Роналду Португалия терма жамоаси машғулотларига қўшилди
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2016 турнирига тайёргарлик доирасида Португалия терма жамоаси сафида машғулотларни бошлади.
Европа чемпионлар лигаси финал баҳсидан кейин 31 ёшли футболчига бир ҳафта дам олиш имкониятига берилганди. 5 июнь куни у терма жамоа футболчиларининг умумий машғулотида иштирок этди.
Евро-2016 турнирининг гуруҳ босқичида Португалия терма жамоаси Исландия, Австрия ва Венгрия жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш