Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 10:13 / 06.06.2016
6497
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистони нефть нархларини Европа учун тушириб, АҚШ учун кўтарди
Саудия Арабистонининг давлат нефть компанияси Saudi Aramco нефть нархларини Европа истеъмолчилари учун тушириб, АҚШ истеъмолчилари учун эса, аксинча, кўтарди. Бу ҳақда компания маълумотларига асосланиб, The Wall Street Journal хабар бермоқда.
Нархлар шимоли-ғарбий минтақалар учун баррелига 35 центга туширилган бўлса, Ўрта ер денгизи минтақалари, шунингдек, АҚШ учун эса 10 центга арзонлаштирилган.
Нашрнинг маълум қилишича, нархларнинг бу ҳолатга келиши февраль ойида Эроннинг Европага нефть етказиб беришини янгилаши билан боғлиқдир.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш