Жаҳон | 12:48 / 07.06.2016
3642
1 дақиқада ўқилади

Ақтўбеда аксилтеррор амалиётлар туфайли кечиктирилган битирув имтиҳонлари топширилиши бошланди

Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрининг битирувчилари Ягона миллий тест синовида қатнашишни бошлашди. Аксилтеррористик амалиёт натижасида қолдирилган тест имтиҳонлари иккита тест топшириш пунктида бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилган "Интерфакс" агентлиги. Имтиҳонда 12та мактабдан камида 900 битирувчи қатнашмоқда. 

Тест жараёни Жубанов номидаги Давлат Университети ва Баишев номидаги Университетда бўлиб ўтаяпти. Болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишини Қозоғистон фан ва таълим вазири Ерлан Сагадиев назорат қилмоқда.
 
Бундан аввалроқ, мамлакат фан ва таълим вазирлиги Ақтўбедаги тест топшириш муддатини 6 июндан 7 июнга кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилган эди. 

5 июнь куни диний радикаллар шаҳардаги иккита қурол дўкони ва Миллий Гвардия ҳарбий қисмига ҳужум уюштириши оқибатида 6 киши ўлдирилган, 38 киши яраланган эди. Уларнинг аксарияти ҳарбий хизматчилардир.