Жаҳон | 08:18 / 07.06.2016
5000
2 дақиқада ўқилади

Билл Клинтоннинг укаси маст ҳолатда машина бошқаргани учун ҳибсга олинди

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтоннинг кичик укаси Рожер Клинтон маст ҳолатда машина ҳайдагани учун полиция бўлимига тушди. У Редондо-Бич шаҳридаги трассада қўлга олинди. Рожер Клинтон спиртли ичимлик истеъмол қилишга тезкор синовдан ўта олмади. У полиция бўлимида қўшимча синовлардан ўтишдан қатъиян бош тортди.

Собиқ президентнинг укаси озодликка чиқарилиши учун 15 минг доллар гаров пули киритилди. Бироқ у сентябрда қилмиши учун суд олдида жавоб беришига тўғри келади. Рожер бундай вазиятга биринчи марта тушмаётгани ҳисобга олинса, унга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши мумкин.

Рожер Клинтон келинойиси Хиллари Клинтоннинг президентлик кампаниясининг энг қизғин вақтида ОАВ диққат-эътиборига тушди. Хиллари Клинтон 2 кундан кейин навбатдаги праймеризда иштирок этиши керак ва қайниниси иштирокидаги бу воқеа унинг рейтингларига салбий таъсир қилиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Рожер Клинтон аввал судланган. У кокаин сақлагани учун бир йил қамоқда ўтиришига тўғри келган.