Жаҳон | 21:57 / 07.06.2016
4602
1 дақиқада ўқилади
БМТ: Ўрта Ер денгизини кечиб ўтишга уринишда ҳалок бўлганлар сони 2014 йилдан бери 10 мингдан ошди
2014 йилдан бери Ўрта Ер денгизини кечиб ўтишга уринишда ҳалок бўлганлар сони 10 минг кишидан ошди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлигига БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасида маълум қилинди.
Ташкилот маълумотларига кўра, 2014 йилда 3,5 минг ўлим ҳолати, 2015 йилда – 3,7 минг, 2016 йил бошидан эса 2,8 минг ўлим ҳолати қайд қилинган.
Аввалроқ Халқаро миграция ташкилотида маълум қилингандек, Европа мамлакатларига 2016 йил бошидан Ўрта Ер денгизи орқали 205 мингдан кўпроқ муҳожир ва қочқинлар етиб келган. Улардан катта қисми, яъни 156 минги Грецияда, 37 минги Италияда, 1063 нафари Испанияда ва 28 нафари Кипрда қўним топган.