BuzzFeed портали Трамп рекламасини жойлаштиришдан бош тортди
BuzzFeed медиапортали АҚШ Республикачилар партияси билан 1,3 млн долларлик реклама шартномасини бекор қилди. Портал раҳбариятининг маълум қилишича, портал Республикачилар партиясининг АҚШ президенти лавозимига номзоди Дональд Трамп рекламасини жойлаштиришга тайёр эмас.
"Биз сигарета рекламасини жойлайштирмаймиз, чунки у соғлиқ учун зарарли ва биз Трампнинг реклама роликларини ҳам шу сабабга кўра жойлаштирмаймиз", деб айтди BuzzFeed раҳбари Жон Перетти.
Переттининг айтишича, Трампнинг тажовузкор нутқлари, жумладан портал ходимларига ҳам хавф солади. Айниқса уларни миллиардернинг мусулмонларга АҚШга киришни тақиқлаш таклифи ҳайратлантирган.
"Албатта, биз даромаддан воз кечишни истамаймиз. Бироқ баъзи ҳолларда биз истесно қилишга мажбурмиз", деб айтди Перетти.
Эслатиб ўтамиз, Трамп ўз нутқларида шунингдек мусулмонларнинг АҚШ ҳудудида ҳаракатланишини кузатиш ва уларни умуман изоляция қилишни таклиф қилган.