Жаҳон | 12:29 / 07.06.2016
2993
1 дақиқада ўқилади
Гаитида 1-тур президентлик сайлови натижалари бекор қилинди
Гаитида навбатдаги сайлов шу йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтади.
AFP агентлиги хабарига кўра, Гаити Муваққат сайлов кенгаши 2015 йил октябрда бўлиб ўтган президент сайловларининг биринчи тур натижалари бекор қилинган.
Кенгаш раиси Леополд Берланженинг маълум қилишича, сайловлар учун бошқа кун санаси тайинланган.
“Кенгаш президентлик сайловлариниг биринчи босқичини қайта ўтказишга қарор қилди”, дейди Леополд Берланже.
Берланженинг айтишича, қайта сайловнинг биринчи тури жорий йилнинг 9 октябрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Вазият тақозосига кўра, иккинчи тур 2017 йилнинг 8 январида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Гаити президенти Жан-Клод Дювалье юрак хуружидан вафот этган.