Жаҳон | 15:54 / 07.06.2016
3388
1 дақиқада ўқилади

Germanwings йўловчисининг қариндоши Андреас Лубиц шифокори устидан судга арз қилди

Germanwings самолётининг Альп тоғларига бориб урилиши оқибатида ҳалок бўлган йўловчиларидан бирининг қариндоши, Дюссельдорф прокуратурасига арз қилган. У, учувчи Андреас Лубицнинг даволовчи шифокорини айбламоқда, деб хабар қилади Deutsche Welle.

Қайд этилишича, дюссельдорфлик 61-ёшли тадбиркор Клаус Радне ўша машъум воқеада қизи ва набирасидан айрилган. У, Лубиц шифокорини ўз вазифасига масъулиятсиз ёндошганликда айбламоқда. Шифокор Лубицнинг руҳий соғлиғи бузилганини билса-да, на Lufthansa авиакомпаниясини, на Германия ҳаво ҳаракати бошқармасини хабардор этган. 

Даъвогарнинг фикрича, мазкур ҳолатда шифокор хоним, шифокорлик сири қоидасига амал қилмаслиги мумкин эди.