Фан-техника | 15:27 / 07.06.2016
4305
2 дақиқада ўқилади

Huawei яқин 5 йилда Samsung ва Apple-ни ортда қолдирмоқчи

Хитойда асос солинган Huawei Technologies компанияси яқин беш йил ичида смартфон ишлаб чиқариш бозорида Apple ва Samsung брендларини ортда қолдирмоқчи ва 25 % дан зийод бўлган улушни қўлга киритмоқчи.
Бу ҳақда компаниянинг электрон ускуналар ишлаб чиқариш йўналиши директори Ричард Ю, Гонгконгда ўтган Конвергент технологиялар конферентсиясига таъкидлаб ўтди. Мазкур тадбир The Wall Street Journal нашри томонидан ташкил этилган.
“Биз смартфон ишлаб чиқариш борасида дуёнда биринчи ўринга чиқмоқчимиз. Бу жуда узоқ йўл, аммо биз ҳам жуда сабрлимиз”, - дейди Ричард Ю.
Ижрочи директор сўзларига кўра, Ҳуаwеи компанияси шунингдек виртуал борлиқни ҳосил этувчи технологияларни ишлаб чиқаришга ҳам каттар эътибор қаратқмода.
“Виртуал Реаллик (ВР) дастурий платформани ишлаб чиқарувчи Alphabet Inc.’s Google компанияси билан ҳамкорликда Huawei шу йилнинг куз ойида виртуал борлиқни акс эттирувчи смартфонларни ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи”, - дея таъкидлаб ўтди жаноб Ю.
Huawei Шведциянинг Эриcссон компанияси билан бир қаторда телекоммуникатцион тармоқларни етказиб берувчи энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади ва бу борада ўсишда давом этмоқда. Сўнгги беш йил ичида компанияи мобил жиҳозларни ишлаб чиқариш борасида ҳам катта ютуқларни қўлга киритди.
Гартнер компанияси тадқиқотларига кўра, Huawei`нинг смартфон бозоридаги улуши шу йилнинг биринчи чорак якунига кўра 8,3 % ни ташкил этган. Samsung`нинг улуши эса – 23 %, Apple компанияси - 15 % лик кўрсаткичга эга. Ўтган йил биринчи чораги билан таққосланадиган бўлса, Huawei 2016 йилда смартфонлар сотувини 59 фоизга оширди.