Машинасини сотиб, уни ўз эгасига бермаган фирибгарнинг қилмишлари фош бўлди
Паркент туман ҳокимлигидан рўйхатдан ўтиб, “Нур транс” масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилган Илҳом Жумановнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ишлари кўнгилдагидек эди. Бироқ у фирибгарликни ўзига касб қилди. 2014 йилда МЧЖга “Cobalt” автомашинаси ҳарид қилган И.Жуманов орадан маълум вақт ўтгач, ушбу мавтомобилни фермер Маъмур Эргашевга сотадиган бўлди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда.
У фермернинг ишончига киради ва фирибгарлик йўли билан алдаб, автомашина учун ундан 59 млн.400 минг сўм пулни аввалдан олади. Маблағни қўлга киритгач эса ваъдасини тезда унатади. Орадан салкам бир йил вақт ўтса-да, И.Жуманов автомашинани М.Эргашевга бермайди.
Кутавериб унинг ёлғонларидан безган фермер бу ҳақда ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилади. Мазкур ҳолат бўйича ўтказилган суриштирув жараёнида И.Жумановнинг қилмишлари фош этилди. Аслида ушбу автомашина МЧЖга олинган кредит учун гаровда эканлиги, уни сотиш учун тақиқ қўйилганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолатни атрофлича кўриб чиққан суд И.Жумановга нисбатан тегишли жазо тайинлаб, ҳукм чиқарди.