Жаҳон | 17:41 / 07.06.2016
4453
1 дақиқада ўқилади

Мексика қирғоқлари яқинида кучли зилзила содир бўлди

Мексиканинг Тинч океанига туташ ғарбий қирғоқлари ҳудудида 6,2 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати сайти хабар тарқатган.

Зилзила маркази Сан-Патрисио шаҳридан тахминан 90 км масофада жойлашган.

Ҳозирча зилзила тафсилотлари ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмаган.