Фан-техника | 18:32 / 07.06.2016
5065
1 дақиқада ўқилади

Siri хизмати чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берди

Австралияда чақалоқ тўсатдан нафас олишдан тўхтагани учун унинг онаси шифокорларни ёрдамга чақириш мақсадида Siri овоз ёрдами (савол-жавоб дастури)дан фойдаланди. Бу ҳақида Mashable нашри хабар беради.

Аёл бир ёшли фарзандининг нафас йўллари қисилиб, кўкаришни бошлаганида телефондан узоқда бўлган ва тез ёрдам хизматини чақириш учун «Салом, Siri», функциясидан фойдаланган.

Apple компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Siri хизмати тезда шифокорларни чақирган. Шундан сўнг тез ёрдам гуруҳи ўз вақтида етиб келиб, қизчани қутқариб қолишга муваффақ бўлишган.