Ақтўбедаги терактларнинг яна бир иштирокчиси қўлга олинди
Қозоғистон полицияси 5 июнь куни Ақтўбедаги терактларда иштирок этишда гумон қилинган яна бир шахсни қўлга олди. Бу ҳақда РИА Новости Қозоғистон ИИВ матбуот хизмати бошлиғи Алмасбек Садубаевга асосланиб хабар тарқатган.
Бугун эрталаб соат 6да Хобда посёлкасида яна бир жиноятчи қўлга олинди. Қолган 6 жиноятчини қидириш ишлари давом этмоқда", деган Садубаев.
У шунингдек, махсус хизматлар вакиллари жиноятчиларни қидириш жараёнида тегишли меъёрларга амал қилган ҳолда ва Ақтўбе аҳолиси хавфсизлигини эътиборга олиб ҳаракатланмоқда.
Садубаевнинг қўшимча қилишича, республика бўйлаб айни вақтда тинчлик ҳукм сурмоқда.
Қозоғистон прокуратураси Ақтўбедаги ҳужумдан кейин 20дан ортиқ жиноий иш очилгани ҳақида маълум қилган.
Бундан олдинроқ, полиция Ақтўбе шаҳрида 5 ва 6 июнда ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун Ақтўбе шаҳрида яшовчи Дмитрий Танатаров, Актюбинск вилояти фуқаролари Арсен Танатаров, Айдос Жубанов, Алибек Акпанбетов, Айдар Башимов ва Арман Айтуган, шунингдек, Қизилўрда вилоятида яшовчи Бакит Куанишбаев ва Оқмола вилояти фуқароси Нурлан Сеилов қидирилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Қидирувдагиларнинг энг кичиги 25 ёшда, каттаси эса 31 ёшга тўлиш арафасида экани қайд этилган.
Айни вақтгача ўтказилган аксилтеррор амалиётлар натижасида 13 жангари ўлдирилган. Қўлга олинганлар сони 10 нафар.
Ақтўбедаги терактлар қурбонлари сони 7 кишига етган. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев топшириғига кўра, қурбонларнинг оилаларига 1 миллион тенгедан берилади.