Спорт | 18:07 / 08.06.2016
8068
1 дақиқада ўқилади
Англия терма жамоаси мураббийи тасодифан Россияга қарши ўйин режасини ошкор қилиб қўйди
Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Ҳожсоннинг ёрдамчиси Рэй Левингтон ўзи истамаган ҳолда Евро-2016 гуруҳ босқичида Россияга қарши кечадиган ўйин учун режани ошкор қилиб қўйди. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатган.
Фотожурналистлардан бири томонидан олинган суратда Левингтон қўлида ўйин учун схемалар папкаси билан тушган. Сурат яқинлаштириб кўрилганда, Англия терма жамоаси Россияга қарши ўйинга Ҳарри Кейн, Деле Алли ва Уэйн Руни учлигини туширмоқчилигини аниқлашган.
Терма жамоа бош мураббийи Рой Ҳожсон бундан олдинроқ машғулот майдони атрофига махсус ҳимоя экранларини ўрнаттирган эди. У шунингдек, футболчиларга машғулот жараёни ҳақида гапиришни тақиқлаган.
Англия ва Россия учрашуви 11 июнь куни Марселда бўлиб ўтади.