Бухорода йилнинг 5 ойи давомида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар ҳақида ҳисобот берилди
Бухоро вилояти меҳнат Бош бошқармасида ОАВ ходимларига 2016 йилнинг 5 ойи давомида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берилди.
Меҳнат ресурслари баланси:
Мониторинг натижаларига кўра, вилоятдаги жами аҳоли сони 1817,8 минг нафарни ташкил қилган ҳолда меҳнат ресурслари, яъни ижтимоий фойдали меҳнат фаолияти билан банд бўлиши мумкин бўлган аҳоли 1061,2 минг нафарни ёки умумий аҳоли сонига нисбатан 58,4 фоизни ташкил этмоқда.
Меҳнат ресурсларидан 872,9 минг нафари иқтисодий фаол, 188,2 нафари иқтисодий нофаол аҳолини;
Иқтисодий фаол аҳолидан иш билан банд бўлганлар 822,6 минг кишини ёки меҳнат ресурсларига нисбатан 77,5 фоизни;
Янги иш ўринларини яратиш бўйича:
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 октябрдаги 9-сонли йиғилиш баёни, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йил 16 ноябрдаги 286-III-сонли, Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги СҚ-63-III-сонли, Халқ депутатлари Бухоро вилоят ҳокимининг 2016 йил 17февралдаги 75-сонли “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашдастури тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ вилоятда 2016 йилда 73770 та иш ўринлари Дастури бўйича ишлаб чиқилган прогноз параметрлари маъқулланиб, тасдиқланди.
Жорий йилнинг январь - май ойларида дастурнинг барча йўналишларида 9,3 мингта лойиҳаларда 29,8 мингта иш ўринлари яратилди.
Шундан мақсадли дастурга асосан;
- саноатда 140 та лойиҳада 2383 та;
- хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 189 та лойиҳада 1010 та;
- қишлоқ хўжалиги йўналишида 120 та лойиҳада 564 та;
- қурилиш ва ижтимоий инфратузилма объектларида 138 та лойиҳада 1232 та;
- ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклашда 108 та лойиҳада 587 та иш ўринлари ташкил этилди.
Бундан ташқари, тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига 1049 та лойиҳада 5008 та;
- якка тартибдаги тадбиркорлик йўналишида 5510 та;
- уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш ҳисобига 1285 та лойиҳада 8923 та;
- деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига 952 та лойиҳада 4629 та иш ўринлари яратилиб, аҳоли бандлиги таъминланди.
Бандлик дастурининг бажарилиши.
2016 йилнинг 5 ойида Бандликка кўмаклашиш марказларига 6619 нафар фуқаролар иш сўраб мурожаат қилган.
Дастурга асосан 6794 нафари иш билан таъминлаш режалаштирилиб, амалда 6250 нафари мавжуд бўш, квота ва янги яратилган иш ўринларига ишга жойлаштирилди.
Ижтимоий ҳимояга олинган 55 нафар ишсизлар эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, жумладан аҳоли пунктларини ободонлаштириш, йўллар қурилиши ва қайта қурилиши, қишлоқ хўжалиги каби ишларга жалб этилди.
Ишсиз деб эътироф этилган шахслардан 64 нафари меҳнат бозорида талаб этилган мутахассисликлар бўйича корхоналар билан тузилган шартномаларга кўра касбга қайта тайёрлаш ва ўқитишга юборилди.
Квоталанган иш ўринларидан
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган (квоталанган) иш ўринларига ишга жойлаштириш бўйича 1524 та корхона ва ташкилотларда жами 7720 та, иш ўринлари банд қилиб қўйилган. Жумладан, 14 ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1661 та, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий ўқув юртида давлат гранти асосида таълим олган битирувчилар учун 4688 та, муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 421 та, ногиронлар учун 212 та, пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 137 та, жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилганлар учун 268 та, одам савдосидан жабрланганлар учун 116 та, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларнинг бошқа тоифалари учун (сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар , ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётганлар) 217 та иш ўринлари банд қилинган.
Жорий йилнинг 5 ойи давомида банд қилиб қўйилган квота иш ўринларига 1632 нафар (21,5 фоиз) ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.
Бўш иш ўринлари тўғрисида:
Вилоят бўйича жами 15703 та корхона ва ташкилотлар мавжуд бўлиб, уларнинг 1283 таси йирик, 14420 таси кичик корхона ва ташкилотлар, микрофирмалар, 5424 таси фермер хўжаликлари бўлиб, шундан 2069 таси деҳқон хўжаликларини ташкил этади.
Шундан ҳар ойлик Бандликка кўмаклашиш марказларига ҳисобот топшириши лозим бўлган 3258 та корхона ва ташкилотлар ҳисобланади.
2016 йилнинг 7 июнь ҳолатига вилоят бўйича 6369 та бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар олинди.
Меҳнат ярмаркаси ўтказиш бўйича;
2016 йилнинг 5 ойи давомида Бандликка кўмаклашиш марказлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 45 маротаба «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари» ўтказилди.
Ушбу ярмаркаларда 1184 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 9079 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Ярмаркаларда жами 4460 нафар ишсиз фуқаролар иштироки таъминланди. Қатнашганларнинг 1597 нафарига доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Ташкил этилган ярмаркалар давомида 2863 нафар фуқароларга «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун талаблари доирасида маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.