Жаҳон | 15:48 / 08.06.2016
3762
2 дақиқада ўқилади

Дональд Трамп Сандерс тарафдорларини ўзини қўллаб-қувватлашга чақирди

Республикачилар партиясининг праймеризлардаги етакчиси миллиардер Дональд Трамп, сайловолди овоз бериш жараёнларида амалда мағлуб бўлган демократ Берни Сандерс тарафдорларига мурожаат қилиб, уларни президентлик сайловларида ўзи томонга ўтишга чақирган. 

"Мен сизларнинг ишончингизни ҳеч қачон суиистеъмол қилмайман. Биз, бошқариладиган тизим устидан ғалаба қозондик", - деб баёнот берган Трамп Уэтчестер (Нью-Йорк штати) шаҳрида қилган чиқишида. 

"Адолатсиз тизим томонидан бер четга суриб қўйилган Сандерснинг барча тарафдорларини қучоқ очиб кутиб оламиз", - деб қайд этган миллиардер.

Бундан аввалроқ, Сандерснинг партиядош рақиби Ҳиллари Клинтон Демократик партиядан асосий номзод бўлиш учун праймериз жараёнида ғолиб бўлгани хусусида маълум қилган эди.

Сандерс бир неча маротаба суперделегатларни ўз томонига оғдириб олиш билан Клинтон устидан барибир ғалаба қозонишини таъкидлаган. Гап шундаки, делегатлар, партия съездида праймериз натижаларига эътибор бермасдан овоз беришади. Сандерс президентлик учун курашни охиригача давом эттириш ниятини билдирган.