Спорт | 12:27 / 08.06.2016
3870
1 дақиқада ўқилади

Францияда Евро-2016 вақтида терактлардан огоҳлантирувчи мобиль дастур ишга туширилади

Франция ҳукумати футбол бўйича ўтадиган Европа чемпионати вақтида эҳтимолий терактлардан огоҳлантирувчи бепул мобиль дастурни ишга туширишни режалаштирмоқда.

Маҳаллий ОАВ вакилларининг маълум қилишларича, ушбу дастурни ўз мобиль телефонларига юклаб олган фойдаланувчиларга эҳтимолий терактлар юзасидан огоҳлантириш келади. Дастурда, шунингдек, фавқулодда вазиятларда шахсий хавфсизлигини таъминлаш юзасидан зарур кўрсатмалар келтириб ўтилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш