Жамият | 18:00 / 08.06.2016
9010
1 дақиқада ўқилади
Икки йил деганда илк бор Қуёшнинг доғлари йўқолди
Сўнгги икки йил ичида Қуёшнинг барча доғлари йўқолди. Олимлар бу ҳолатни Қуёш ўзининг 11-йилида минимал фаоллик фазасига кирганлиги билан изоҳлашмоқда.
Астраномларнинг таъкидлашича, доғлар 3 июнь куни бутунлай ғойиб бўлган ва ҳалигача қайтиб кўринмаган. Кейинги қуёш фаоллиги 2019-2020 йилларда содир бўлиши кутилмоқда. «Бу йилги фаоллик ҳали тугагани йўқ. Шу билан бирга, у аста-секин йўқола боради», —SpaceWeather.com сайти муҳаррири Тони Филипс.
2014 йилги сўнгги фаоллик даврида Қуёшда бир вақтнинг ўзида 116 та доғ аниқланган эди, деб хабар бермоқда Space.com.