Жамият | 08:46 / 08.06.2016
4870
1 дақиқада ўқилади

Копенгаген музейи суратларидаги "ҳабаш" сўзлари "африкалик" сўзлари билан алмаштирилди

Копенгагендаги Миллий санъат музейида 13 картина номларига ўзгартиришлар киритилди. Politiken хабарига кўра, бу суратлардаги "ҳабаш" сўзлари "африкалик" сўзларига алмаштирилган.

Музей ходимларидан бирининг қайд этишича, бу ўзгаришлар замонавийлик белгиси.

Қайд этилишича, данияликлар Амстердамдаги Миллий музейда 233та картина номларидаги "ҳабаш", "готтентот" каби сўзларнинг алмаштирилганидан ўрнак олишган.