Иқтисодиёт | 21:15 / 08.06.2016
6030
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажмини 70 фоизга оширишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо-иқтисодий алоқаларни, шунингдек, тўғридан-тўғри ҳамкорликни янада ривожлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида 2016 йилнинг 8 июнь куни бўлиб ўтган брифинг вақтида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утимбаев айтиб ўтган, деб хабар бермоқда “Туркистон-пресс” Миллий ахборот агентлиги.
 
Е.Утембаевнинг маълум қилишича, 2015 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 3 млрд долларни ташкил этган. Икки томон савдо-иқтисодий ҳамкорлик натижалари бу рақамни 5 млрд долларга етказади.

Элчининг айтишича, у навбатдаги икки томонлама ҳамкорлик доирасида амалга ошириладиган ишларни Навоий вилоятига ташриф буюришдан бошлайди. Дипломатнинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг тўртта – Жанубий Қозоғистон, Қизил Ўрда, Ақтўбе ва Мангистауск вилоятлари Ўзбекистон ҳудудлари билан чегарадош бўлиб, бу ҳудудлар савдо-иқтисодий ҳамкорликда кенг роль ўйнайди.