Иқтисодиёт | 17:13 / 08.06.2016
8521
1 дақиқада ўқилади
Нефть нархи кўтарилиши долларнинг рублга нисбатан курси пасайишига олиб келмоқда
Москва биржаси савдоларида АҚШ долларининг Россия миллий валютасига нисбатан курси, шу йилнинг 29 апрелидан бери илк маротаба 64 рублдан пасайди.
Мисол учун, Москва вақти билан соат 14:08да бир доллар 63 копеекка арзонлашиб, 63,99 рублни ташкил этган.
Евро курси эса, 52 копеекка тушиб, 72,84 рублга тенг бўлган.
Аввалроқ, WTI маркали нефть нархи сўнгги 10 ойда илк марта 51 доллардан кўтарилгани хабар қилинган эди.
Брент нефтининг бир баррели эса, Лондон биржаси савдоларида 52,21 долларга баҳоланган.