Жаҳон | 14:04 / 08.06.2016
4608
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Толибонлар Қундузда 30 йўловчиси бор автобусни ўғирлашди
Афғонистонлик толибонлар бугун, 8 июль куни йўналишли автобуслардан бирини тўхтатиб, ичидаги 30 нафар йўловчиси билан олиб қочишди. Воқеа шимолдаги Қундуз провинциясида юз берган.
Автобус Бадахшон провинциясидан Кобул томон йўл олган эди.
Толибонлар ўтган ҳафта мобайнида бутун мамлакат бўйлаб 200 нафарга яқин одамни олиб қочишди. Улардан 10 нафарини ҳужум вақтида ўлдиришган. Асирга олинганлардан кўпчилиги қўйиб юборилган, фақатгина саккиз нафари ҳамон асирликда сақланмоқда.