Погбанинг онаси ўғлининг Фергюсон билан бўлган муносабатлари ҳақида гапириб берди
“Ювентус” жамоасининг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг онаси Йео Мориба ўғлининг “Манчестер Юнайтед”да ўтган даври ҳақида гапириб ўтди.
Ярим ҳимоячининг онаси таъкидлашича, Фергюсон доимий равишда Погбага босим уюштириб келган ва унинг жамоадан кетиши ҳам Фергюссоннинг қарори бўлган. Бундан ташқари, Йео Марибанинг маълум қилишича, ўғли МЮдан кетар экан, кўздан оқаётган ёшларни тўхтата олмаган.
«Биз у уйимизга келаётганини кўриб кўзларимизга ишонмадик. У ёлғиз эди. Биз барчамиз бир жойга йиғилдик, Полнинг акалари ҳам бор эди. Мураббийнинг келишидан мақсад шартномани узайтирмаслик эди. Алекс Фергюсон Полни таркибга қўшмади, ўғлим ўзини доим ёлғиз ҳис этарди», – деди Поль Погбанинг онаси.
Айни дамда Поль Погба Франция терма жамоасининг етакчи футболчиси ҳисобланади.