Иқтисодиёт | 17:53 / 08.06.2016
8365
1 дақиқада ўқилади
Россия молия вазири рублнинг нефть нархига боғлиқ эмаслигини маълум қилди
Рубль курси эндиликда, нефть нархи билан бевосита боғлиқ эмас. Унга бошқа омиллар таъсир кўрсатаяпти, деб баёнот берган Россия молия вазири Антон Силуанов. Бу ҳақда, Rambler News Service хабар қилган.
«Нефть ва рубль курсининг ўзаро боғлиқ эмаслигига гувоҳ бўлмоқдамиз», — деган Россия ҳукумати мулозими.
Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда рубль курсига «кўп нарса таъсир этмоқда».
«Америка Федерал захира тизими қарори ҳам унга таъсир қилади. Яқин орада, у фоиз ставкасини кўтаришни режалаштираяпти».
Аввал хабар қилинганидек, Brent маркали нефтнинг бир баррели сўнгги бир ой ичида салкам 8 долларга, яъни 17 фоизга қимматлашган. Доллар эса, рублга нисбатан 2,6 фоизга арзонлашган.