Спорт | 22:26 / 08.06.2016
5738
1 дақиқада ўқилади
Шарапова аксилдопинг қоидаларни бузгани учун икки йилга теннисдан четлатилди
Россиялик теннисчи Мария Шарапова аксилдопинг қоидаларини бузгани учун икки йилга теннисдан четлатилди, деб хабар бермоқда Халқаро теннис федерациясининг расмий твиттерида.
Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида Шарапова шошилинч матбуот-анжуман чақиртириб, унинг Australian Open мусобақасидаги допинг намунаси мельдонийга ижобий чиққанини маълум қилган.
Мельдоний моддаси 2016 йил 1 январдан тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган.