Жаҳон | 14:14 / 08.06.2016
5100
1 дақиқада ўқилади

Туркияда полиция маҳкамаси олдида портлаш содир бўлди

Туркиянинг жануби-шарқидаги Мардин вилояти, Мидьят шаҳрида жойлашган полиция маҳкамаси олдида автомобиль портлатилди. Бу ҳақда NTV телеканалида хабар қилинган.

Маҳаллий нашрларда бу теракт оқибатида талофатлар кўплиги айтилган. Ҳозирча ҳодисанинг тўлиқ тафсилотлари келтирилмаган.

Ҳудудга бир неча тез тиббий ёрдам машинаси етиб келган. Полиция текширув ишларини олиб бормоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш