Фан-техника | 21:45 / 08.06.2016
4400
1 дақиқада ўқилади

Yahoo 3 мингта патентини сотувга қўйди

Yahoo! қиймати 1 млрд доллардан ошиши мумкин бўлган патентлар портфелини сотувга қўйди, деб хабар бермоқда вазиятдан хабардор манбаларга иқтибос келтирган ҳолда MarketWatch нашри. Манбаларнинг айтишича, портфел компания томонидан унга асос солинган 1996 йилдан бери олинган патентлар, жумладан Yahoo! қидириш технологиясини ўз ичига олади. Компанияда таъкидланишича, бу интернетда қидирув ва реклама соҳасидаги баъзи муҳим патентларни сотиб олишга ноёб имкониятдир.

Компания июнь ўртасигача потенциал инвесторлардан дастлабки аризалар олади. Патентларни сотиш бўйича аукционни Black Stone LP. инвестицион банки ўтказади. Yahoo! ўзи учун асосий ҳисобланган интернет-бизнесни сотмоқчи. 6 июнда ОАВда Verizon Communications бу портфел учун 3 млрд долларга яқин пул таклиф қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.