Спорт | 14:31 / 09.06.2016
4473
1 дақиқада ўқилади
"Байер"нинг собиқ бош мураббийи 44 ёшда вафот этди
"Байер"нинг собиқ бош мураббийи Саша Левандовски 44 ёшида вафот этди. Бу ҳақда focus.de хабар тарқатган.
Маълум қилинишича, Левандовски Бохум шаҳридаги уйида жонсиз ҳолда топилган.
Айни вақтда унинг ўлими сабаблари ўрганилмоқда.
Левандовскининг охирги иш жойи бундеслиганинг иккинчи дивизиони вакили "Унион Берлин" бўлганди. У март ойида жамоани тарк этганди. Ўшанда унга "ҳиссиётга берилувчанлик синдроми" ташхиси қўйилганди.
Левандовски узов вақт давомида "Байер" жамоаси ёшлари билан ишлаган. У 2012 йилда Сами Ҳююпя билан биргаликда леверкузенликларнинг асосий жамоасида иш олиб борган. Кейинги мавсумда у яна жамоа ёшлар билан ишлашга ўтган.
2014 йили Ҳююпя лавозимидан кетказилгач, Левандовски унинг ўрнига 3 ой давомида жамоани бошқариб турганди.