БМТ бош котиби ХАМАСнинг Тель-Авивдаги қўпорувчиликка муносабатидан таассуф билдирди
БМТ бош котиби Пан Ги Мун Исроил пойтахтида фаластинликлар томонидан содир этилган қўпорувчиликни ХАМАС етакчилари олқишлаганидан афсус билдирган. Фожиа оқибатида 4 киши ҳаётдан кўз юмган эди, деб хабар қилган БМТ матбуот хизмати.
"Бош котиб ХАМАС етакчилари ушбу хуружни олқишлаганидан шок ҳолатига тушган, уларнинг айримлари ҳатто тантана қилишган, дея хабар қилинмоқда. Пан Ги Мун Фаластин ҳукуматини ўз мажбуриятларига риоя этишга ҳамда ваҳшийлик ва ғаламисликка барҳам беришга чақиради", — дейилади БМТ баёнотида.
Исроил полицияси маълумотларига кўра, Тель-Авив шаҳридаги қўпорувчиликни икки нафар фаластинлик содир этган. Улар 8 июнь кечаси шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан бири "Сарона" ёпиқ бозорида ўқотар қуроллардан отишган. Уларнинг иккиси ҳам қўлга олинган, бири оғир яраланган.
Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати бу ҳужумни "қаҳрамонлик" дея баҳолаган, аммо жавобгарликни зиммасига олмаган эди.