Иқтисодиёт | 00:25 / 09.06.2016
4083
1 дақиқада ўқилади

BP: жаҳондаги нефть истеъмоли 2015 йилда 1,9 фоизга ошган

Жаҳон бўйича нефть истеъмоли 2015 йилда 1,9 фоизга ошган. Бундан BP энергия захиралари жаҳон шарҳидаги маълумотлар гувоҳлик бермоқда.

Таъкидланишича, 2015 йилда ОПЕКнинг рекорд даражадаги нефть қазиб олиши натижасида (кунига 38,2 млн баррел) нефть ҳажми ўсиши кунига 2,8 млн баррелга ёки 3,2 фоизга етган.

Шарҳда 2015 йилда нефть ҳисобига умумий фойдаланган энергия захираларининг 32,9 фоизи тўғри келгани айтилган. Шу билан бирга ўсиш суръатлари кетма-кет иккинчи йил нефть истеъмоли ўсиши суръатларидан идамлаб бораётгани таъкидлаб ўтилган.   

BP раҳбари Роберт Дадлининг айтишича, жаҳон энергетика бозори чуқур ўзгаришлар даврини бошидан кечирмоқда, энергетик компанияларга эса ўзгаришларга мослашиш учун шай туриш керак.