Фан-техника | 23:30 / 09.06.2016
9249
2 дақиқада ўқилади

Google асосчиси аэромобил ишлаб чиқарувчи компанияларга сармоя киритди

Alphabet холдинги раҳбари Ларри Пейж учар автомобиллар яратиш билан шуғулланувчи иккита компания – Zee.Aero ва Kitty Hawk’га инвестиция киритган. Bloomberg маълумотларига кўра, Google ҳамтаъсисчиси стартапларга шахсий маблағларини киритмоқда ва унинг бунга алоқадорлиги оммага маълум бўлишини истамаяпти.

Google’нинг Маунтин-Вьюдаги (Калифорния) бош қароргоҳи яқинида жойлашган Zee.Aero компанияси 2010 йилда ташкил этилган ва бошидан бери Google билан алоқаси борлигини инкор қилиб келган. Бироқ агентликка маълум бўлишича, Пейж Zee.Aero’га исми жамоатчиликдан сир сақланиши шарти билан ўзининг 100 млн долларлик шахсий маблағини инвестиция қилган.

Тахминларча, Zee.Aero вертикал ҳолатда қўниб-уча оладиган электр самолёт ғоясини амалга оширмоқда. Бу самолётни яратишда НАСА, Boeing ва Space X’нинг собиқ дизайнерлари ва муҳандислари иш олиб бормоқда.

Kitty Hawk эса квадрокоптернинг катта версиясини эслатувчи аэромобиль қурмоқда. Бу компанияга Пейж ўтган йили сармоя киритган.