Жамият | 00:20 / 09.06.2016
4415
1 дақиқада ўқилади
Мичиганда тўқнашув оқибатида беш нафар велосипедчи ҳалок бўлди
Каламазуда (Мичиган) 7 июнь куни юк машинасига урилган велосипедчиларнинг беш нафари ҳалок бўлди, қолган тўрттаси эса оғир жароҳатланди. Тўқнашув Каламазу шимолидаги Cooper Township боғи яқинида кечки соат еттида содир бўлган.
Прокурор Jeffrey Getting айтишича, велосипедчилар беш нафари воқеа жойидаёқ жон беришган. Юк машина ҳайдовчиси ғарбий Мичиганда яшовчи 50 ёшли киши эканлиги аниқланди. У велосипедчиларни уриб юборганидан сўнг пиёда қочишга уринган чоғида қўлга олинган.
Гувоҳлар йўл ҳодисасига юк машинасининг беқарор бошқаруви сабаб бўлганини қайд этишган. Fox 17 нашрининг хабар қилишича, тирик қолган велосипедчиларнинг аҳволи жуда оғир.