Сергей Лазарев концертда қўшиқ куйлаётиб оркестр чуқурига йиқилиб тушди
Россия эстрадаси хонандаси Сергей Лазарев Липецкда берган яккахон концерти жараёнида оркестр чуқурига йиқилиб тушди. Ушбу тасодифий тасвирга олинган видеолавҳани у инстаграмдаги саҳифаси орқали жойлаштириб, остига: “Залдаги оркестр чуқурлигини ёқтираман. Аммо бу севимли мухлислар учун тўсиқми?”, дея изоҳ қолдирди.
Концерт вақтида бу йиқилиш Лазаревни ташвишга солмади — у яна қўшиқ куйлашда давом этиб, чуқурликдан тепага, мухлислар қаршисига чиқиб олди. Мухлислар унинг вазиятдан бу тарзда импровизация билан чиқиб кетганига миннатдорчилик тарзида гуллар ҳадя этишди.
Бир оз аввал Сергей Лазарев Россия номидан “Евровидение-2016” халқаро қўшиқ танловида қатнашганида уни қўллаб-қувватлашгани учун ўз инстаграмдаги саҳифаси орқали миннатдорчилик билдирган эди.