Жаҳон | 08:47 / 09.06.2016
4653
1 дақиқада ўқилади
Швеция суди M&M’s ширинликларини Marabou бренди билан ўхшашлиги учун тақиқлаб қўйди
Швецияда болаларнинг севимли ширинликларидан бири бўлган, ранг-баранг шоколад дражелари M&M’s сотилиши тақиқланди. Суд шоколадни ишлаб чиқарувчи АҚШнинг Mars компанияси Швециянинг Kraft Foods компанияси ҳуқуқларини бузаётганликда айбдор деб топди. Гап M&M’s дражеларидаги кичик "m" ҳарфининг ишлатилиши ҳақида кетмоқда. Гап шундаки, Marabou ёрёнғоқли шоколад дражелари устида ҳам худди шундай кичик "m" ҳарфи ишлатилган.
Суд ҳақамининг тушунтиришича, агар Mars компанияси дражеларнинг ўзида ҳамда ўрамида бош ҳарф "М"дан фойдаланганда, унда муаллифлик ҳуқуқини бузмаган бўларди.
АҚШ компанияси суднинг бу қарори устидан шикоят қилмоқчи. Mars вакилининг айтишича, M&M’s ва Marabou дражеларини чалкаштириб юборишнинг умуман иложи йўқ.