Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 13:41 / 09.06.2016
10464
1 дақиқада ўқилади
“Тахтлар ўйини” сериали тарихидаги энг узун эпизод намойиш этилади
“Тахтлар ўйини” сериалининг олтинчи мавсум якунида картина тарихидаги энг узун эпизод намойиш этилади. Бу ҳақда НВО каналининг сайтида маълум қилинган.
Мавсумнинг сўнгги қисми эфирга 26 июнь куни чиқади. Унинг давомийлиги 69 дақиқани ташкил этади. Эпизод “Қиш шамоли” дея номланган.
Ундан олдинги эпизод эса “Бастардлар жанги” деб номланган бўлиб, 60 дақиқа давом этади. У экранларга 19 июнда чиқади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш