Теннисчи Шарапова спорт фаолиятидан четлатилгандан кейин унга йирик ҳомийси қайтди
Россиялик теннисчи, допинг қабул қилганликда айбланиб, 2 йилга спорт фаолиятидан четлатилган Мария Шарапованинг йирик ҳомийларидан бири, спорт товарлари ишлаб чиқарувчи Nike компанияси теннисчи билан шартномани тиклашини айтди. Бу теннисчи мельдоний қабул қилгани учун четлатилганидан кейиноқ содир бўлди.
"Катта дубулға" мусобақаларининг 5 карра чемпиони мельдоний билан боғлиқ можаро марказида қолган биринчи россиялик спортчи бўлди. У бу дори воситасини тақиқланган воситалар "қора рўйхатига" тушганидан бехабар ҳолда истеъмол қилиб юрганини тан олган. Шундан кейин Шарапованинг асосий ҳомийлари у билан реклама шартномаларини бекор қилишган.
"ITF трибунали Мария қоидаларни атайлаб бузмагани бўйича қарор қилди. Мария ҳар доим аниқ фикрига эга бўлган, йўл қўйган хатоси учун узр сўраган, энди эса дисквалификация юзасидан шикоят қилмоқчи", деб Nike вакилининг сўзларини келтириб ўтди Wall Street Journal нашри.
Компания вакили, шунингдек, теннисчи яқин орада яна кортга қайтишига умид билдирди.