Ўзбекистон ТИВ Қозоғистондаги мотам муносабати билан ҳамдардлик билдирди
2016 йилнинг 9 июнь куни Тошкент шаҳридаги Қозоғистон Республикаси Элчихонасида Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу Ҳамдардлик китоби Ақтўбе шаҳридаги террористик хуруж қурбонларига бағишлаб мамлакатда миллий мотам куни эълон қилинганлиги муносабати билан очилган.
5 июнь куни радикал оқим аъзолари Ақтўбедаги иккита қурол-аслаҳа дўконига ва ҳарбий қисмга ҳужум қилиб, 7 кишини ўлдиришди. Отишмалар вақтида жами 37 киши турли даражада жароҳат олган. Жангариларнинг 13 нафари аксилтеррор амалиётлар натижасида йўқ қилинган, яна 9 киши қўлга олинган. Айни вақтда 6 кишини қидириш ишлари давом этмоқда.
Мамлакатда Ақтўбедаги теракт қурбонлари хотирасига миллий мотам куни бўлиб ўтмоқда.