Жаҳон | 17:06 / 10.06.2016
4895
1 дақиқада ўқилади

Афғонистондаги масжидда портлаш юз бериши туфайли 3 киши ҳалок бўлди

Афғонистон ғарбидаги Нангарҳар вилояти ҳудудида портлаш юз берди.

Tolo news хабарига кўра, Покистон билан чегара яқинидаги ҳудудда жойлашган масжидда портлаш содир этилиши туфайли 3 киши ҳалок бўлган. Улардан бири масжид имоми бўлган, яна тинч аҳоли вакилларидан 2 киши нобуд бўлган.

Шунингдек, теракт туфайли 40 нафардан ортиқ киши жароҳатланган.