Жаҳон | 10:41 / 10.06.2016
4563
1 дақиқада ўқилади
АҚШлик аёл F-35 ва F-22 двигателларини Хитойга ноқонуний сотишда айбланмоқда
АҚШнинг Флорида штати суди, мамлакат фуқаросини Америка қирувчи самолётлари учун двигателларни Хитойга яширинча сотишга уринганликда айблади, деб хабар қилмоқда Reuters.
Таъкидланишича, аёл Хитой фуқароси билан жиноий тил бириктириб, унга F-35, F-22 ва F-16 двигателларини сотмоқчи бўлган. Америкалик аёл, шунингдек, Hellfire ракеталарини таший оладиган учувчисиз самолётларни ҳам Хитойга етказиб беришни режалаштирган.
АҚШ адлия вазирлигига кўра, аёлга 20 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда. Ушбу иш бўйича хулоса 19 августда қабул қилинади.