Ақтўбедаги махсус амалиёт вақтида аҳоли эвакуация қилинди
Ақтўбе терактлари ижрочиларини қўлга олиш учун ўтказилаётган махсус амалиёт вақтида тинч аҳоли вакиллари хавфсизлик меъёрларига амал қилиш доирасида эвакуация қилинди. Бу ҳақда маҳаллий "Диапазон" нашри хабар берган.
Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати бугун тонгда террорчиларни қўлга олиш мақсадида ташкил этилган амалиёт вақтида улар томонидан қуролли қаршилик кўрсатилаётгани ҳақида хабар берганди.
"Махсус амалиёт "Пантера" дўкони жойлашган туманда олиб борилмоқда. Олтинсарин кўчасидан Жонхўжа ботир кўчасигача бўлган кварталларга кириш беркитилган", дейилган хабарда.
Манба маълумотига кўра, бу махсус амалиёт террорчиларнинг озодликда қолган вакиллари "Ўтрор" дўконига ҳужум қилганидан кейин бошланган. Ҳужум қилувчиларнинг сони аниқланмаган.
Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, ҳудудда отишма овозлари эшитилган.
5 июнь куни Ақтўбе шаҳридаги учта туманда 2та қурол-аслаҳа дўкони ва бир ҳарбий қисмга ҳужум қилди. Бу ҳужумлар туфайли уч ҳарбий ва тўрт фуқаро ҳалок бўлди, камида 38 киши яраланди.
Бунгача ҳукумат кучлари ўтказилган амалиётлар давомида 13 нафар террорчи йўқ қилингани, 9 нафари қўлга олингани ҳақида маълум қилганди. Террорчиларнинг олти нафари қидирилаётганди.