Алмазбек Атамбаев: Биз бой тарих ва анъаналарга эга халқ сифатида манқуртга айланишга ҳаққимиз йўқ
"Мен давлатнинг дунёвий табиатга эга конституцион тамойилининг бузилишини номақбул деб ҳисоблайман", - деди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, бугун давлат раҳбари Жўқорғу Кенеши депутати Акаев, Қирғизистон мусулмонлари муфтийси Максад ажи Токтомушев, Уламолар кенгаши раиси ва экспертлар билан учрашди.
Учрашув чоғида иштирокчилар ҚР Меҳнат кодексига жума намозини адо этиш учун тушлик вақтини чўзиш борасида ўзгартиришлар киритиш ташаббуси атрофидаги баҳс-мунозараларга нисбатан ўз хавотирларини билдиришди. Улар бундай ташаббусларнинг жамиятда ҳалокатли зиддиятларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлашди.
"Қирғизистонда дин эркинлиги тамойилини амалга ошириш учун барча имкониятлар яратилган. Мусулмонлар бошқа конфессиялар вакиллари каби ўз динларига эркин эътиқод қилишлари мумкин. Қирғизистонда бирор марта аҳоли томонидан жума намозда қатнашишни тақиқланганлик ҳақидаги шикоятлар қайд этилмаган. Муассаса ва идоралар раҳбарлари мулк шаклидан қатъи назар мўминлар диний ибодатларда қатнаша олишлари учун бу масалаларни индивидуал тартибда ҳал қилишлари керак. Маҳаллий бошқарув ҳукумати ва органлари бундай масалаларни ҳал қилишга ўз ҳиссаларини қўшишлари керак", - таъкидлади Алмазбек Атамбаев.
"Бироқ ҳамма жойда меъёр бўлиши керак. Биз диний ақидаларга ўйламай эргашиш баъзи араб давлатларини қай аҳволга солганини кўриб турибмиз. Бундай чорловлар тўғридан-тўғри ИШИДга етаклайди. Биз бой тарих, маданият ва анъанага эга эга миллат вакиллари сифатида манқуртга айланиб, уни бегоналарга топшириб қўйишга ҳаққимиз йўқ. Диний соҳада зўрлаб сингдириш номақбул, аммо ўйланмаган тақиқлар ҳам яхшиликка олиб келмайди", - қўшимча қилди у.
Алмазбек Атамбаев мамлакатнинг конституцион тамойили бузилишига йўл қўймаслик керак деб ҳисоблашини таъкидлади. ҚРда ҳар бир инсон эркин фикр билдириш ҳуқуқига эга, лекин шу билан бирга диний уламоларнинг сиёсатга аралашувига ҳам йўл қўймаслик керак. Яна Муқаддас Рамазон ойида. Президент ташаббус атрофидаги баҳс-мунозаралар мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаган кишилар кўпчиликни ташкил қилишини кўрсатганини таъкидлади.