Жамият | 19:14 / 10.06.2016
3871
1 дақиқада ўқилади

Италиядаги шаҳарлардан бирида ўқувчиларнинг ёзги уй вазифаларини бажаришлари тақиқланди

Италиянинг Сардиния оролида жойлашган Мамояда шаҳри ўқувчиларига ёз фаслида уй вазифаларини бажариш тақиқланди. Ушбу қарор шаҳар мэри Лучано Бароне томонидан чиқарилган.

Қарор 15 пунктдан иборат. Ҳужжат шаҳарнинг барча ўқув муассасалрига жўнатилган.

“Таътил барча мактаблар учун мажбурийдир. Энг яхшиси, рақс тушинг, сайр қилинг, фильмлар томоша қилинг ва тонг отишини кузатинг”, - деди Бароне.
Бароненинг бундай қарор чиқаришига худди шундай ҳолат 2015 йилда Фермо шаҳри томонидан қўлланилганлиги туртки бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш