Ўзбекистон | 11:37 / 10.06.2016
10749
6 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятида яратилган иш ўринларининг 73 фоизи қишлоқ жойларига тўғри келмоқда

2016 йил 9 июнда ўтказилган мазкур брифинг давомида вилоят Меҳнат Бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Шакаров журналистларга Навоий вилоятида 2016 йилнинг январь-май ойларида аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат ва бандлик соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш орасида амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берди. 

Ахборотга кўра, вилоят аҳолиси бугунги кунга келиб 930,7 мингтани, шундан меҳнат ресурслари 543,5 мингтани ташкил этди. Шу билан биргаликда, вилоятда иқтисодий фаол аҳоли 443 минг нафарни ташкил этиб, шундан 421,2 минг нафари бугунги кунда иқтисодиётнинг турли соҳаларида банд. 

Олий Мажлис томонидан  тасдиқланган “Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”га биноан вилоят бўйича барча мақсадли дастурларга биноан 41 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этиш белгиб олинган. Жорий йилнинг январь-май ойларида вилоятда барча йўналишларда 14561 та иш ўринлари ташкил этилди ҳамда ойлик дастур (14822 та) кўрсаткичлари 102 фоизга уддаланди.

Яратилган иш ўринларининг 10790  таси ёки 73 фоизи қишлоқ жойларида ташкил этилган бўлса, умумий яратилган иш ўринларидан 13449 таси ёки 90 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига тўғри келди.

Вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш орқали 4340 та иш ўринлари ташкил этилди. Шундан саноат соҳасидаги асосий дастурларни амалга ошириш натижасида – 1659 та, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида – 1099 та, қишлоқ хўжалигида (мева-сабзавот маҳсулотини етиштириш, иссиқхона, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик хўжаликларини ташкил этиш ҳисобига) - 501 та иш ўринлари яратилган.

Шу каби, вилоятда кам қувватли, фаолиятсиз корхоналар ва бўш турган объектларни молиявий соғломлаштириш дастурлари доирасида 488 та иш ўринлари яратилди. 

Бундан ташқари тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлари ҳисобига 3756 та, якка тартибдаги тадбикорликни ривожлантириш ҳисобига 2824 та, уй меҳнатининг барча шаклларини ташкил этиш ҳисобига 653 та ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига 3249 та иш ўринлари яратилди.

Туман, шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига жорий йилнинг январ-май ойларида жами 3915 нафар фуқаролар иш сўраб мурожаат этишган бўлиб, улардан 3245 нафари ишга жойлаштирилган, 38 нафар ишсизлар қайта касбга ўқитилди ва ушбу мақсадларга 7,5 млн сўм сарфланди, 75 нафар фуқаролар вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган ва ушбу мақсадларга 8,9 млн маблағ сарфланган.

Жорий йилда ишсиз фуқароларни, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш ва корхоналарни керакли кадрлар билан таъминлашга ёрдам бериш мақсадида ўтган давр мобайнида туман ва шаҳар ҳокимликлари, ўрта-маҳсус касб таълим бошқармаси, тегишли идоралар билан ҳамкорликда 9 маротаба бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилган бўлиб, ярмаркаларга 609та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 2416 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Бўш иш ўринлари ярмаркасига жалб этилган 1443 нафар фуқаролардан, 462 нафари доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар олишди. Шунингдек, бўш иш ўринлари ярмаркалари орқали, 420 нафар фуқаролар эса меҳнат қонунчилиги бўйича турли хил маслаҳат, тушунтиришлар олдилар.

Бундан ташқари, ҳар ойда меҳнат вазирлигининг “ish.mehnat.uz” сайтига барча ҳудудларда мавжуд бўш иш ўринлари жойлаштириб борилмоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича устувор равишда асосий эътибор меҳнат бозорига биринчи марта кириб келаётган ёшлар (14,0 минг киши), фаол иш қидираётган аҳоли (14,7 минг киши) ҳамда чет элдан қайтиб келаётган (7,8 минг киши) фуқароларга қаратилган.

2016 йил январь-май ойи давомида бош бошқарманинг давлат Ҳуқуқ инспекция томонидан жами 32 та текшириш ўтказилиб, шундан 7 таси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган 2016 йил текшириш режасига асосан, 9 таси Низом талаблари асосида, 5 таси бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган корхона-ташкилотларда ва 11 таси прокуратура ва бошқа органлар топшириғига асосан текширишлар ўтказилган.   

Шу жумладан, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган 2016 йил текшириш режасига асосан ўтказилган 7 та текширишларда жами 27 та қонунбузилишлар аниқланиб, барча текширишларда хўжалик юритувчи субъект рахбарларига бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди ва қонунбузилишлар бартараф қилинганлиги ҳақида ёзма маълумотлар олинди. Ўтказилган 7 та текширишда қонунни қўпол равишда бузилишига йўл қўйилган ва бу борада қонунни бузган 5 нафар мансабдор шахсларга 1693,1 минг сўм жарима солиниб, хисобот даврида барчаси ундирилишига эришилди.

Шу билан биргаликда Бюджет ташкилотларида ўтказилган 5 та текширишларда жами 36 та қонунбузилишлар аниқланиб, барча ўтказилган текширишларда ташкилот раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди ва қонунбузилишлар бартараф қилинганлиги ҳақида ёзма маълумотлар олинди. Ўтказилган 5 та текширишда қонунни қўпол равишда бузилишига йўл қўйган 5 нафар мансабдор шахсларга 1302,5 минг сўм жарима солиниб, ҳисобот даврида барчаси ундирилишига эришилди.

Низом асосида ўтказилган 9 текширишларда жами 28 та қонунбузилишлар аниқланиб, қонунни қўпол равишда бузилишига йўл қўйган 9 нафар мансабдор шахсларга 2735,1 минг сўм жарима солиниб, ҳисобот даврида барчаси ундирилишига эришилди.

Бўш иш жойлари бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳаққонийлигини ўрганиш буйича 12 та корхонада мониторинглар ўтказилган ва 1 та корхонада 7 та бўш иш ўринларини яширганлиги аниқланди ва ушбу корхонанинг мансабдор шахсига 390,7 минг сўм жарима солинди.