Назарбоев: Ақтўбеда деярли барча террорчилар йўқ қилинди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ақтўбеда деярли барча террорчилар йўқ қилинганини айтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.
"Махсус тузилмалар ҳаракати барча жиноятчиларни йўқ қилишга имкон берди, улардан бир нечаси қидирилмоқда. Фикримча, бизнинг ҳуқуқ-тартибот муассасаларимиз барча террорчиларни аниқлайдилар ва улар тегишли жазо олади", деб айтди Назарбоев.
Бундан ташқари, Назарбоев ҳукуматга террорчилик ва экстремизм, қурол сотиш, сақлашга қарши курашиш, миграция ва диний бирлашмаларни тартибга солиш бўйича қонун ташаббуслари пакетини ишлаб чиқишни буюрди.
"Биз бу ҳужум ноанъанавий "салафийлик" диний оқими эргашувчиларининг террорчилик ҳамласи эканлигини биламиз", деб қўшимча қилди Назарбоев.
Аввалроқ Назарбоев Ақтўбедаги воқеаларга изоҳ бериб, "рангли инқилоб" уюштиришга уринишлар намоён бўлаётгани ҳақида айтиб ўтганди.