ОАВ: Исроил Фаластин ерларига нисбатан вақтинча қамал жорий қилди
Исроил мудофаа армияси 10 июнга ўтар кечаси Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Ғазо секторидаги Фаластин ерларини вақтинча қамал қилган. Бу амалиёт Тель-Авивдаги қўпорувчиликка жавобан яҳудийлар байрами Шавуот тугагунча амал қилади, деб ёзади Hareetz нашри.
Газета маълумотларига кўра, "Фаластин ҳудудларини қамал қилиш тартиби якшанба, 12 июнь ярим тунгача амал қилади". Фаластинликлар "Исроил томонига фақатгина инсонпарварлик эҳтиёжи ва тиббий ёрдам зарурати ҳолатларида ўта олишади".
Аммо мусулмонлар Қуддусдаги масжидга жума ибодатларини амалга ошириш учун қўйилади.
Шу ҳафта дам олиш кунлари Исроилда Шавуот байрами нишонланади. Ривоятларга кўра, шу куни Бани Исроилга Таврот ҳадя қилинган ҳамда Қуддусдаги Масжидул Ақсога бошоқли экинларнинг илк ҳосили олиб келинган.
У яҳудийларнинг Мисрдаги қулликдан озод бўлиши билан боғлиқ диний байрами Песахадан 50 кун ўтгач нишонланади.